23:23 / 24.04.2019
3 567

Ўзбекистон Сингапурнинг коррупцияга қарши кураш тажрибасига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Сингапурнинг коррупцияга қарши кураш тажрибасига қизиқиш билдирмоқда
24 апрель куни Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Сингапур адлия ва соғлиқни сақлаш вазирликлари катта давлат вазири Эдвин Тонг билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.

Учрашув «Тошкент ҳуқуқ баҳори» («Tashkent Law Spring») Халқаро юридик форуми доирасида амалга оширилиб, ундан кўзланган асосий мақсад келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишдан иборат бўлди.

Эдвин Тонг самимий ва илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик Сингапур учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, ҳамда улар барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.

Русланбек Давлетов ҳозирда Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу эса ислоҳотлар баҳори даври бўлганлиги учун Халқаро юридик форумини ҳам «Тошкент ҳуқуқ баҳори» деб номланишига сабаб бўлганини айтиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегациясининг 2018 йилда Сингапур давлатига амалга оширган ишчи ташрифи натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, муваффақиятли амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Хусусан Ўзбекистон учун Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича органларнинг иш услубини ўрганиш катта қизиқиш уйғотиши билдириб ўтилди.

Р.Давлетов, XXI асрда муйян соҳаларда янгилик ихтиро қилиш шарт эмаслигини, чунки илғор хориж тажрибасини ўрганиш, тажриба алмашиш орқали тегишли соҳалар фаолиятни такомиллаштириш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек тарафлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича, давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳорижий тажрибани ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси, давлат органлари фаолияти самараси таҳлили масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Сингапурнинг коррупцияга қарши кураш тажрибасига қизиқиш билдирмоқда