
Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети, металлургия йўналиши 2-курс 1-17 гуруҳ талабалари мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишди.
Талабалар оқим билан келаётган «Нексия» автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишди, дейилади хабарда.
Тошкент давлат техника университетиМеталлургия йўналишиСамарқанд шаҳриСелда Оқиб КелишОила Аъзоларини ҚутқаришСаёҳат Акцияси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг