Тошкентда «Шараф ленталари»ни тарқатиш акцияси ўтказилмоқда (видео)

Тошкентда «Шараф ленталари»ни тарқатиш акцияси ўтказилмоқда (видео)
9 май— Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган «Шараф» ленталарини тарқатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали «Янгиликлар» дастурида маълумот берилди.

Ушбу акция Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳурмат ва ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш мақсадида ўтказилмоқда, дея изоҳ берилади репортажда.

Мазкур акция пойтахтнинг гавжум жойлари, яъни Халқлар дўстлиги майдони, «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ва бошқа ҳудудларда ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар