
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларида абитуриентларнинг жавоблар варақасига ўзгариш киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Телеграм-каналида маълум қилди.
Киритилиши кутилаётган ўзгаришга биноан, эндиликда тест синовларида жавоблар варақаси ҳар бир абитуриент учун махсус («именной») чиқарилади.
Бунда жавоблар варақасида абитуриентнинг исм-шарифи, тест куни, тест топширадиган ҳудуди, биноси, гуруҳи ва ўтириш жойи ҳамда ID-коди кўрсатилади.

Аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга ҳужжатлар қабули бўйича маълумот берганди.
Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга бўлиб, уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кеча-ю кундуз мурожаат қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар