14:15 / 30.04.2019
4 148

Зангиотадаги колонияда подполковник ўз хонасида осилган ҳолда топилди

Зангиотадаги колонияда подполковник ўз хонасида осилган ҳолда топилди
Қатор нашрларда Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Тошкент вилояти манзил колонияси Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили, подполковник Асомхўжа Аброров 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси ўз кабинетида арқон билан осилган ҳолатда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz нинг хабар қилишича ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова билан боғланган.

У ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга кадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.

«Ҳозирда Асомхўжа Аброровнинг суицид ҳолати бўйича ихтисослаштирилган прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади», - дея айтиб ўтди Сурайё Раҳмонова.

Хабарларга кўра, марҳум подполковник бундан бир ой олдин Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ИИБ бошлиғининг 1- ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Зангиотадаги қамоқхонага ишга ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотадаги колонияда подполковник ўз хонасида осилган ҳолда топилди