
Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.
Йўл қурилиши 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхатидан жой олган. Лойиҳа қиймати ҳозирги пайтда аниқланмоқда.
Бунда 2019 йил июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, 2020 йил январь - ДХШ лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, 2020 йил март - қизиқишни билдириш таклифларини эълон қилиш, 2020 йил апрель - лойиҳа концепциясини маъқуллаш, 2020 йил июнь - дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, 2020 йил сентябрь - иштирокчиларни баҳолаш ҳамда саралаш, 2020 йил сентябрь - таклифлар сўровини эълон қилиш, 2020 йил декабрида тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш режалаштирилмоқда.
Қурилиш ишлари 2021 йил август ойида бошланиши мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар