17:00 / 30.04.2019
4 411

100 ёшли Олмалиқлик уруш фахрийсига трактор совға қилинди (фото)

100 ёшли Олмалиқлик уруш фахрийсига трактор совға қилинди (фото)
Минск трактор заводи (МТЗ) Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида истиқомат қилувчи 100 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Абдураҳим Мавлоновга трактор совға қилди, деб хабар берди Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Ушбу «Беларус 82.1» русумли тракторнинг калитини уруш фахрийсига Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич топширди.
Уруш фахрийси Абдураҳим Мавлонов Беларусни озод қилишда иштирок этгани сабабли, ушбу ҳодисанинг 65 ва 70 йиллиги муносабати билан юбилей медаллари билан тақдирланган. У жорий йилда 9 май хотира санаси муносабати билан тақдирланади.

«Трактор Мавлоновлар оиласининг деҳқон (фермер) хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишларида фойдаланилади», — дейилади хабарда.

Тантанали маросимда Тошкент вилояти ва Олмалиқ тумани ҳокимликлари, Ўзбекистон президенти администрациясидан раҳбарлар, Беларусь элчихонаси ҳамда шаҳар жамоатчилигидан вакиллар иштирок этди. Тадбирда жами 500 нафардан зиёд меҳмонлар қатнашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 100 ёшли Олмалиқлик уруш фахрийсига трактор совға қилинди (фото)