19:20 / 30.04.2019
3 533

Олий суд раиси: «Судьяларнинг хонасида юришга жой йўқ, ҳаммаёқ эски ишларга тўлиб кетган»

Олий суд раиси: «Судьяларнинг хонасида юришга жой йўқ, ҳаммаёқ эски ишларга тўлиб кетган»
Фото: «supcourt.ru»
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирларининг Олий суд раиси Козимжон Комилов билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Мулоқотда ОАВларда суд ишларининг ёритилиши, журналистларнинг айбсизлик презумпциясига амал қилиши ва бошқа масалаларда мулоҳазалар юритилди.

Козимжон Комилов Олий суд фаолияти ҳақида маълумот бераркан, жиноий ишлар бўйича оғриқли масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. Бу йўналишда тубдан ўзгаришларга қўл урилганини алоҳида қайд этди.

— Минг афсуслар бўлсинким, эски жиноий ишларнинг аксарида на далиллар, на чуқур ўрганиш ҳолатлари бор. Ўтиб кетаверган иш. Яширмайман, хоҳласангиз кўрсатишим ҳам мумкин. Ҳозир судьяларнинг хоналарида юришга жой йўқ, хоналар эски ишларга тўлиб кетган. Фуқаролардан баъзи кунларда 500тагача ариза келяпти. Эски ишларнинг қайта кўриб чиқилиши натижасида 2017 йили 262 нафар, 2018 йилда 867 нафар шахс оқланди, — деди Олий суд раиси Козимжон Комилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий суд матбуот хизмати тўрт йил ичида (2012-2016 йилларда) мамлакатимизда бор-йўғи 7 нафар шахс оқлангани ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд раиси: «Судьяларнинг хонасида юришга жой йўқ, ҳаммаёқ эски ишларга тўлиб кетган»