19:32 / 30.04.2019
3 432

Шавкат Мирзиёев Бойсун туманида оқсоқоллар билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Бойсун туманида оқсоқоллар билан суҳбатлашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Бойсун туманида кекса авлод вакиллари, туман фахрийлари билан учрашув ўтказди.

«Самимий суҳбатда мамлакатимиз, жумладан, Сурхондарё вилояти ва Бойсун туманини янада ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, халқимиз турмуш даражасини ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодиётни ривожлантириш баробарида маънавият ва маданият соҳаларига эътиборни кучайтириш, бахшичиликни янада кенг тарғиб этиш лозимлиги таъкидланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бойсун туманида оқсоқоллар билан суҳбатлашди