23:48 / 30.04.2019
3 138

Қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди

Қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрель куни қабул қилинган 360-сонли қарори билан қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди.

«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга қўшимча киритилди ҳамда талабани ОТМдан четлатишга асос бўладиган ҳолатлар рўйхати қуйидаги банд билан тўлдирилди:
«з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);»

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев телеграмдаги каналида қўшимча қилишича, талабани ОТМдан четлатиш тартибига яна бир кичик ўзгариш киритилган, яъни эндиликда талаба ОТМнинг одоб-ахлоқ қоидаларини бузган бўлса ҳам, уни талабаликдан четлатиш мумкинлиги белгиланган. Илгари мазкур бандда фақат ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидалари саналарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди