
Фото: Norma
Ягона умумреспублика процессинг маркази онлайн overdraft хизматини тўлдириб, мукаммаллаштирди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Overdraft тақдим этишга доир янги функциялар олдиндан, бир кун аввал кредит сўраб мурожаат қилиш заруратини истисно этади. Бироқ банк билан шартнома тузишга тўғри келади.
«Онлайн overdraft» хизмати банкларга Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида унинг кўрсатилишига доир батафсил статистикани юритиш имконини ҳам беради.
Overdraft-кредит шартлари банк ва ушбу хизматдан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Марказий банк "Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар