17:37 / 02.05.2019
3 816

Оёқ кийими ичига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди (фото)

Оёқ кийими ичига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди (фото)
Божхона ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби ҳолат фош этилди.

Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро К.Д.нинг хатти ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди. Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ўз ёнида оёқ кийими таглиги ичига яширган ҳолда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, оғирлиги 420 грамм оқ рангли металлдан ясалган, қиймати 12,6 миллион сўмлик 29 дона узук, 24 жуфт зирак, 19 дона кулон, 28 дона занжир ва 3 дона билак учун занжирларни яшириб, олиб ўтишга бўлган уринишлари наф бермади.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Айнан шу пост ходимлари қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С.ни ҳам холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган оғирлиги 120 грамм оқ металлдан ясалган, қиймати 3,6 миллион сўмлик 19 дона заргарлик буюмларини божхона тўловларидан қочиш мақсадида яширинча олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оёқ кийими ичига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди (фото)