06:36 / 03.05.2019
4 977

Қашқадарёда ағдарилиб кетган поезд бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ баёнот берди

Қашқадарёда ағдарилиб кетган поезд бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ баёнот берди
2019 йилнинг 30 апрель куни соат 21:25 да Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўлининг Оқработ – Чашмаиҳофизон темир йўл участкасининг 103 километрида (Оқработ станциясидан 8 км узоқликда) поезд ҳаракатининг ўнг томонида ер кўчкиси содир бўлди. Кўчки йўловчи поезднинг издан чиқиб кетишига сабаб бўлди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳодиса юзасидан баёнот тарқатди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот-таҳлилий медиа марказининг Kun.uz’га маълум қилишича, ер кўчкиси рўй берган ўша онда ушбу участкадан №81-сонли Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ҳаракатланаётган бўлган ва поезднинг 3 та вагони ҳаракатдан тўхтаган. Мазкур поезд ишчи-ходимлари (бригадаси) томонидан ўз вақтида амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли барча йўловчилар поезднинг қолган вагонларига кўчирилган ва жойлаштирилган. Қайд этиш жоиз, мазкур ҳолатда жабрланганлар бўлмаган. Барча буюм ва ҳужжатлар ўз эгаларига етказилган.

Соат 22:10 да №81-сонли поезд «Деҳқонобод» станциясига етиб келган. У ерда йўловчи поезди тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган, шунингдек, йўловчиларни жойлаштириш мақсадида қўшимча иккита вагон уланган. Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ўз манзилига етиб борган.

Ҳозирги вақтда, шикастланган темир йўлнинг устки қисми тўлиқ таъмирланиб, пўлат излари тикланган ҳамда юк ташиш ва йўловчи поездларнинг ҳаракатланиши белгиланган тартибда йўлга қўйилган.

Кўчки содир бўлган ҳудуд «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Ахборот-таҳлилий медиа марказининг изоҳига кўра, оммавий ахборот воситалари ва мессенжерларда тарқатилаётган фотосуратларда пўлат изларининг қайта тиклаш жараёни акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҳам Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи яқинидаги темирйўл чўккани, оқибатда поезд локомотивлари йўлга тиқилиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда йўл тинимсиз ёққан ёмғирлар оқибатида юмшаб, ўпирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ағдарилиб кетган поезд бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ баёнот берди