15:00 / 04.05.2019
3 188

ИИВ ҳайдовчилардан янги ўзгариш бўйича талабларга тўлиқ амал қилишни сўради

ИИВ ҳайдовчилардан янги ўзгариш бўйича талабларга тўлиқ амал қилишни сўради
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунда кодекслардаги бир қатор моддалар такомиллаштирилиб, бугунги кун талабларига мослаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Улар орасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига қўшимча киритилди. Эндиликда мазкур модда қуйидаги таҳрирда баён этиладиган бўлди:

“Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (ушбу Кодекс 1351-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бундан мустасно) ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариш, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

Мазкур модданинг айнан ушбу қисмигагина қўшимча сифатида “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бундан мустасно)” талаби киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчилардан юқорида қўшимча сифатида киритилган модда талабларига тўлиқ амал қилишларини сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ ҳайдовчилардан янги ўзгариш бўйича талабларга тўлиқ амал қилишни сўради