Аҳли ҳақ биринчи авлодларнинг душманга қарши туриши ўзгача бўлган – Ҳақ тараф бўлгани учун бу тоифага кўтаринки руҳ, Роббга муҳаббат, ажр умиди – шулар хос бўлган. Душманга нафрат ҳам бўлган, аммо бу нарса уларни қамраб олмаган – роҳатбахш нарсалар қамраб олган уларни.
Яна бир жиҳат – уларга қарши қилич кўтарган аҳли куфр турган.
Энди эса биз.
1. Бизнинг қарши туришимизда нафратдан бошқа нарса йўқ.
2. «Душман»имиз кўпинча куфр аҳли эмас, балки бирон-бир бечора, тушунчаларини ҳали тўғирлаб олмаган Аллоҳга имони бор мусулмон. Бундай одам адашиб биз ёмон кўрган бирон-бир иш қилса (масалан биз ёмон кўрган лента-пента тақиб олса) бўлди – у гўёки қилич кўтарган кофирданам катта нафратимизга учрайди. Имони эътибор қилинмайди.
3. Нафратимиз Аллоҳ ёмон кўрган нарсаларга эмас, балки ўзимиз ёмон кўрган нарсаларга қаратилган. Аллоҳ ширкни энг кўп ёмон кўрди, биз-чи, энг кўп ёмон кўрган нарсамиз нима? Нимадан «қонимиз қайнайди» – аёлимиз вақтида овқат келтирмаганиданми, қўшнимизнинг биз кутмаган муомаласиданми, бизга йўл бермаган мошинаданми, нимадан?
Устуворликлар(приоритетлар)имиз алкаш-чулкаш бўлиб, ўрни алмашиб қолгани дастидан тентираб, нима қилаётганини билмай қолган, тоғдек нарсаларнинг эътиборини қилмай, майда нарсалар учун заҳар сочадиган, катта зарарни майдасидан, биродарини бошқадан ажратолмай қолган миллат бўлиб қолик.
Муҳаммад ШАКУР
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди