Азизлар, шу кунда Рамазон шукуҳига вобаста яна бир ажойиб ҳис – туйғу шукронаси, юрагимни шодликка тўлдирди. Яратганга беҳад шукроналар бўлсинким, Ўзбек миллати фарзандларининг ўз Она тилини нақадар ардоқлашини кўриб, қувончим самоларга етди. Бунга сабаб бўлган “зиёлийлар"га эса миннатдорчилик билдираман.
Сизларнинг иддаоларингиз сабаб халқимиз, миллатимиз бирлиги-якдиллиги намоён бўлди. Партиялар, давлат ва дин арбоблари, оддий халқ, ўқитувчи ва шифокорлар, барча-барча жонданда азиз Она тилимизнинг ҳимоясига отландилар.
Аллоҳга шукрлар бўлсин, шу кунларни кўришни мен, ожиз бандасига ҳам насиб этди. Ота-оналаримиз, болалигимиздан бизга ўзлигимиз, ғуруримиз, қадриятларимиз асосида тарбия беришган. Иншааллоҳ, аждодларимизнинг руҳлари ҳам шод, чунки асл Ватан фарзандлари бедор. Уларнинг қалби шу Буюк Миллатнинг ор-номуси, муҳаббати билан тўлиғдир.
Баҳодир Фозилхўжаев
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди