
Интернет тармоғида бир гуруҳ аёллар томонидан уюштирилган «самосуд» ҳолати тасвирланган видео пайдо бўлди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабарига кўра, аёллар кўчанинг ўртасида, одамлар гавжум бўлган жойда бошқа бир аёлни калтаклашган.
Гўёки «самосуд» қилинган аёл зўравон аёллардан бирининг оиласи бузилишига сабабчи бўлган. Ўз навбатида, фойдаланувчилар маълумотига кўра, жабрланувчи тажовузкор аёлнинг оиласини бузган.
Маълум бўлишича, воқеа Ангрен шаҳрида юз берган. Ушбу ҳодиса айнан қачон содир бўлгани ҳозирча номаълум. Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳолат бўйича маълумот бермади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар