18:18 / 10.05.2019
8 142

Ўзбекистон илк бор «Тайфун-К» зирҳли автомобилларини намойиш қилди (фото)

Ўзбекистон илк бор «Тайфун-К» зирҳли автомобилларини намойиш қилди (фото)
Ўзбекистон қуролли кучлари 5 май куни «Тайфун-К» 4х4 минадан ва пистирмадан ҳимояланган зирҳли автомобилларга эга эканини намойиш қилди, деб ёзади «Minbar.uz».

Фото: «Minbar.uz»
Ўзбекистон Россиянинг «Камаз»и ишлаб чиққан бу автомобилни қўлга киритган биринчи хорижий давлатдир.
Чирчиқ ҳарбий полигонида бўлиб ўтган парадда иштирок этган 4 та автомобиль масофавий қуролли станцияларсиз кўрсатилган.

«Ўзбек десантчилари ва махсус қўшинлари камида 5 та ‘Тайфун К-53949’ автомобилини олишган. Бу автомобилларни Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар билан ҳам жиҳозлашимиз мумкин», – дейди Жанеъс 360 ҳарбий порталига Россиянинг ҳарбий-дипломатик доираларидаги ўз манбаси.

Фото: «Minbar.uz»
«Тайфун К-53949» йўл танламас, тўрттала ғилдираги тортувчи ҳарбий зирҳли автомобиль бўлиб, зирҳи икки қават – керамик ташқи зирҳ ва ички пўлат зирҳдан иборат.

Асосан ҳарбий машиналар ва юклар карвонига ҳамроҳлик қилиш ва уларни қўриқлаш, муҳандислик, кимёвий ва биологик разведкада ишлатилади. Миналар, пистирмадан бўладиган ҳужумларга қарши яхши ҳимоя воситасидир.

Фото: «Minbar.uz»

Фото: «Minbar.uz»

Фото: «Minbar.uz»

Фото: «Minbar.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон илк бор «Тайфун-К» зирҳли автомобилларини намойиш қилди (фото)