19:42 / 10.05.2019
5 343

Лаби Ҳовузда дискотека? Буниси ошиб тушибди!

Лаби Ҳовузда дискотека? Буниси ошиб тушибди!
«Azon.uz» Бухородаги қадимий мажмуадаги бугунги аҳвол ҳақида бонг урмоқда. Сайт ёзмоқдаки, Лаби Ҳовуз ўзига хос тарихий меъморий ёдгорлигимиз ҳисобланади. У ерда ҳозирги кунда замонавий «дискотека» ташкил қилинган. Баланд овозли мусиқа, спиртли ичимликлар, маст-аласт кишиларнинг ўзини билмас ҳоллари... Бу бизга керакми?

Юртимизга тарихни ва хусусан Ислом тарихини ўрганиш учун ташриф буюрган сайёҳлар бу каби манзараларни кўриб, халқимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳақида нотўғри фикрга боришлари мумкинлиги бизнинг кўнглимизни ҳам хира қилди. Бу юртимиз туризм ривожига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Зиёрат учун келган меҳмонлар кечқурун сайрга чиққан экан. Учта меҳмон, кўринишидан бир оила, бувиси, отаси фарзанди билан ҳовуз ёнидан бу ҳолатдан норози, юзини буриштирганча тез-тез юриб кетаётганига гувоҳ бўлдик.

Агар Лаби Ҳовуздаги бу салбий ҳолатнинг олди олинмас экан, Бухорога қадимий обидаларимизнинг ихлосмандлари эмас, балки айшу ишрат, «ғалати базм»ларнинг тарафдорлари «кўнгилхушлик» истаб келишлари эҳтимолдан йироқ эмас.

Қадимдан илму ирфон маркази бўлган Бухоронинг қадрини сақлайлик, кўз қорачиғидек асрайлик, ахир?!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лаби Ҳовузда дискотека? Буниси ошиб тушибди!