10:30 / 11.05.2019
3 319

Фарғонада тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқарилади

Фарғонада тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқарилади
Фото:«ЎзА»
Айни кунларда Фарғона шаҳрида хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқариш инновацион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА хабар берди.

Маълумотларга қараганда, мамлакатимиздаги қоғоз хомашёсига бир йиллик эҳтиёж жами 350 минг тонна бўлса, шундан 120 минг тоннадан зиёди офсет ва газета қоғозидир. Китоб, журнал, газета, ўқув дафтари, офис қоғози ва бошқа оқ қоғоз ва босма маҳсулотлари айнан офсет ва газета қоғозидан ишлаб чиқарилади. Қоғоз маҳсулотлари асосан хориждан олиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа эса импорт ўрнини камайтириш, маҳаллий хом ашёдан сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билан аҳамиятлидир. Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев 25-27 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзолаган.

Инновацион лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллион доллар бўлиб, у Хитойнинг «Ningbo Stone Paper Environmental Friendly Materials Co.LTD» компанияси ва «Сайқал» савдо ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи корхона ишга тушгач, бир йилда бу ерда 9 минг тонна қоғоз ишлаб чиқарилиб, 60 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳа ташаббускори Абдураҳмон Ниёзовнинг айтишича, қоғоз тайёрлаш жараёнида экологияга ҳеч қандай зарар етмайди, балки оддий тош ёки кальцийдан фойдаланилади. Лекин тош қоғознинг сифати целлюлоза қоғозникидан бутунлай фарқ қилади. Биз юртимиздаги қоғоз хом ашёсига бўлган бир йиллик эҳтиёжни ўрганиб чиқилган. Китоб, журнал, газета, ўқув дафтари, офис қоғози ва босма маҳсулотлари айнан офсет ва газета қоғозидан ишлаб чиқарилади. Матбаа корхоналарида асосан чет эл қоғозлари ишлатилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач эса, ўзимизнинг маҳаллий хом ашёдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқарилади. Ички бозор билан биргаликда ташқи бозорга ҳам маҳсулотлар экспорт қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқарилади