date
views 3 131

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?
2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон қонунига асосан бекор қилинган.

ДСҚ хабарига кўра, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, бошқа мажбурий тўловлар жумласига кирувчи «Автотранспорт йиғимлари» жорий этилди. Ушбу йиғимлар:

- автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун ундирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?