12:23 / 24.05.2019
4 060

Фарзанд она бағрига қайтарилди аммо у бундан хурсанд эмас

Фарзанд она бағрига қайтарилди аммо у бундан хурсанд эмас
Фарзанд. Ота-она учун қанчалик қадрли неъмат. Аммо фарзанд фақатгина ота-она бағрида уларнинг ҳар иккисининг меҳри билангина ўзини бахтли ҳис қилолади. Аммо айрим сабабларга кўра оилада келишмовчиликлар юзага келганда энг катта маънавий зарарни фарзанд олишига тўғри келади. Ота-она ажрашганда эса...

Б.С. ва Ф.Н. 2014 йилда оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашди ва 2 нафар фарзанд она қарамоғида қолди. 2019 йил январь ойида эса 7 ёшли Маржона отасининг уйига қочиб келди... Нега?

Ф.Н.нинг аризасига асосан 2019 йил 18 март куни Фуқаролик ишлар бўйича Чироқчи туман суди томонидан Маржонани онасига олиб бериш ҳақида суд буйруғи чиқарилди.

Ушбу ижро ҳужжатига асосан фарзанд мажбурий тартибда отасидан онасига олиб берилди. Аммо қизалоқ онаси билан кетишни ҳохламади. Чунки фақатгина онанинг меҳри унга камлик қилаётган эди.

Оиладаги қилаётган ҳар бир ишимиз ва гапираётган гапимиз фарзандларимиз тақдирига қанчалик дахлдор эканлигини унутмасдан, уларга бахтли болалик тақдим этайлик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзанд она бағрига қайтарилди аммо у бундан хурсанд эмас