
Ўзбекистонда Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди, деб хабар берди ЎзА.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ Perfectum бренди остида мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди. У Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли.
Маълумот берилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205,5 млрд сўмдан ортиқроқ этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI» масъулияти чекланган жамияти аукционга қўйилгани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар