09:35 / 25.05.2019
3 415

Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк – «Perfectum» савдога қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк – «Perfectum» савдога қўйилди
Ўзбекистонда "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди. Қарздор Рустам Мадумаров, деб ёзмоқда ЎзА.

Тошкент шаҳрида жойлашган "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ (Perfectum) мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган савдода мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205.587.016.500.00 сўм этиб белгиланган.

“Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан аукционга қўйилган эди”, - дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Рустам Мадумаров Гулнора Каримованинг фуқаровий эри экани айтилади.







arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк – «Perfectum» савдога қўйилди