22:17 / 25.05.2019
4 323

Э-ҳа, гап бу ёқда экан-да?!

Э-ҳа, гап бу ёқда экан-да?!
МИБ ходимлари учун Қўқондаги «Р.Б.К.» масъулияти чекланган жамиятига қарашли ишлаб чиқариш цехига кириш осон бўлмади. Жамият раҳбари ва ходимларининг турли баҳона-важлари билан олти ой ўтди-я. Бу ёқда ижро ҳужжати муаллақ, у ёқда жамият мутасаддилари «қулоққа тепиш»ни қўймайди денг...

Ниҳоят, цех эшиклари очилди: МИБ ходимлари тегишли суд қарорига кўра хатлов ишларини қилаётиб кўрдики, цехига тортиб келинган газни ҳисобга олиш ускунасидаги «стрелка» кўринмайди? Шунақасиям бўладими? Бўларкан-да, агар «йўли» топилса... Мана, жамият раҳбари Д. Равшанов, ҳисоблагични ичидаги приборларини олиб ташлабди. Натижада табиий газдан «беғараз» фойдаланиб келаверган. МИБ ходимларини 6 ой давомида ушбу цехга киритмасликнинг қуввати шунда экан...

Бироқ тажрибали мутахассислар ҳаммасини тезда фош қилиб, давлат манфаатларига 45 млн. 619 минг сўм миқдорда зарар етказилганини инкор этиб бўлмайдиган даражада исботлаб қўйдилар. Ўз навбатида Д. Равшанов ҳам миқ этмай зарарни қўплади. Акс ҳолда, жиноий жавобгарлик хавф солаётганини билди-да.

Бешариқ тумани, Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи Ё.Хомидов ҳам текин нарсани хуш кўради чоғи. У электр энергияси учун тўлов қилмасдан қонунга зид тарзда «бепул» фойдаланишни маъқул кўрган.

Хусусан, у ўзига тегишли бўлган боғдорчилик ер майдонларини суғориш учун 7,4 кВт кучланишли кўтарма сув насосини ноқонуний ўрнатиб олиб 3 йил давомида фойдаланиб келган. Бу вақт оралиғида етказилган зарарлар ҳисоб-китоб қилингандики, миқдор 33 миллион сўмдан ошиб кетди.

Нима қилдик, окаси?
Маъқули зарарни қоплаш. Акс ҳолда...
Алқисса, зарарлар тўланди. Бундан бошқа чораям йўқ-да.


Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Э-ҳа, гап бу ёқда экан-да?!