date
views 6 543

Оила - муқаддас қўрғон (фотогалерея)

Оила - муқаддас қўрғон (фотогалерея)
Оила давлатимизнинг ривожланишида энг асосий бўғин ҳисобланади. Ҳар қандай шахс оилада туғилади, тарбияланади, шаклланади. Оила – муқаддас қўрғондир.

Хизмат фаолияти хусусиятига кўра, ҳарбийлик касби ва уларнинг оиласи бошқа соҳа вакиллари оилаларидан тубдан фарқ қилади. Ҳарбий хизматчилар кеча-ю кундуз (зарурат туғилганда, ҳафталаб, ойлаб) Ватан ҳимояси йўлида хизмат олиб боришади. Ҳар қандай вазиятларда саф олдида туриб, Ватан учун курашга шай туришади.


Шу боис уларнинг оилаларида айрим муаммолар учраб туради. Хизмат турлари билан боғлиқ ҳолатларнинг кўплиги ва уларнинг асосий вақтлари ўз оиласидан йироқдалиги оиланинг ўзига хослигидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳарбийлар оиласидаги муносабатлар барқарорлиги ҳарбий хизматчи учун жуда ҳам зарур ҳисобланади.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Ҳарбий хизматчилар оилаларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий, психологик-педагогик механизмлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилиб, анжуман материаллари бўйича тўплам нашр этилди.

Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳарбий хизматчилар оилаларига жорий этилиши масалаларини таҳлил этиш ҳамда ҳарбий оилалар мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаш, ҳарбий хизматчилар оилалари билан ишлаш йўналишидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни мақсад қилган илмий-амалий анжуманда қуйидаги илм-фан намоёндалари иштирок этишди.

Жумладан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтидан Ғ.З.Икматуллаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказидан психология фанлари номзоди Ф.А.Акрамова, Республика маънавият ва маърифат марказидан педагогика фанлари доктори профессор М.Қуронов, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Институти фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Ё.О.Эрназарова ва Психология ўқув-илмий марказидан пеадгогика фанлари доктори Ш.Т.Халиловалар анжуман мавзусига доир маърузалар билан иштирок этдилар.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила - муқаддас қўрғон (фотогалерея)