16:36 / 28.05.2019
2 669

Адлия вазирлиги: Мажбурий нотариал тасдиқланадиган ҳаракатлар сонини қисқартиришимиз лозим

Адлия вазирлиги: Мажбурий нотариал тасдиқланадиган ҳаракатлар сонини қисқартиришимиз лозим
Бу ҳақда 27 май куни Адлия вазирлиги томонидан қатор ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида қайд этилди.

“Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида ўтказилган анжуманда нотариат соҳада амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни баратараф этишнинг аҳамияти, нотариат тизимини соҳадаги такомиллаштириш, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек, соҳадаги янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Хусусанбир қатор ҳужжатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинганлиги, бу эса фуқароларнинг нотариал идорада ортиқча пул ва вақт сарфлаши, сарсон бўлишини олдини олаётганлиги, шунингдек нотариал идоралардаги узундан-узун навбатларга барҳам беришга кўмак бераётганлиги, 2019 йил 1 январдан нотариуслар томонидан юритилаётган реестр китоблари, дафтар ва журналлар бекор қилинганлиги, натижада нотариал ҳаракат учун сарфланаётган вақт тенг ярмига қисқартирилишига эришилганлиги, нотариуслардан ҳисоботлар олиш бекор қилинганлги, кўчмас мулк ижара шартномалари ва кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

2019 йилнинг 10 январидан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариусга мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Соҳага киритилган сўнгги янгиликлардан бири бу жорий йилнинг 1 июнидан “СМС-хабар” хизматининг жорий этилишидир.

“СМС хабар” да 2 та жуда муҳим маълумот бўлади:

Биринчиси, хабарда нотариал ҳаракатлар учун мижоз томонидан амалга оширилган тўловнинг аниқ миқдори кўрсатилган бўлади. Яъни, нотариат ходими талабига асосан ёки кассада мижоз томонидан тўланган пул миқдорини СМС хабарда кўрсатилган қонуний тўловлар миқдори билан солиштириш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчиси, нотариал ҳаракатни охирига етказиш учун СМС хабар орқали тўртта рақамли код мижознинг телефонига юборилади. Нотариус ушбу тасдиқловчи кодни электрон тизимга киритгандан сўнггина нотариал ҳаракатни амалга оширишни расман якунлашга рухсат этилади.

Бундан ташқари, тадбирда Нотариат соҳасида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги хусусида ҳам гапирилди. Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Б. Хасановни таъкидлашича:

- мажбурий нотариал тасдиқланадиган ҳаракатлар сонини қисқартиришимиз лозим.
- нотариал хизматлар кўрсатиш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини тўлиқ жорий этишимиз лозим. Бунда электрон навбат
ва масофадан туриб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тизимини қайта кўриб чиқишимиз лозим.

Бундан ташқари тадбирда адвокатура соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолига кўрсатилаётган юридик ёрдам сифатини ошириш, адвокатларнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси ҳамда палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари фаолияти такомиллаштирилди.

Хусусан, талабгордан малака имтиҳони оладиган, адвокатларга нисбатан интизомий иш юритадиган мазкур комиссиялар таркиби асосан адвокатлардан шакллантирилиши белгиланди, адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш тартиби янгиланди, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида адвокатнинг ҳаракатлари ююзасидан мурожаатлар фақат малака комиссиялари томонидан кўриб чиқиши тартиби ўрнатилди. Бугунги кунда республика бўйича жами 1 660 та адвокатлик тузилмаси, шу жумладан 1 154 та адвокатлик бюроси, 435 та адвокатлик фирмаси ва 71 та адвокатлар ҳайъатида 3 944 нафар адвокатлар ўз фаолиятларини амалга ошириб келишмоқда.

Матбуот анжуманида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳам кўплаб амалга оширилган ишлар ҳақида фикрлар билдирилди. Жумладан, Президент томонидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, Агентлик ва унинг жойлардаги 201 та марказлар ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 116 та давлат хизмати кўрсатилмоқда, шундан 31 таси – экспериментал тариқасида жорий қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 4 950 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, республика бўйича 80 мингга яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, олис ҳудудларда очилган 52 та шохобчалар орқали кўрсатилган хизматлар сони 7 мингдан ошди.

“Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш мақсадида тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди.

Шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш учун барча давлат хизматларини олишда “PAYME” тизими билан бир қаторда “CLICK” тизимидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш жорий этилди.

Шу билан бирга, ФҲДЁ органлари томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этганлик учун тўловларни амалга ошириш учун “Биллинг” тўлов тизими жорий этилди.

Шунингдек, тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳам ўз саволлари, фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги: Мажбурий нотариал тасдиқланадиган ҳаракатлар сонини қисқартиришимиз лозим