11:25 / 29.05.2019
2 398

Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи аттестациядан ўтолмади

Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи аттестациядан ўтолмади
Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг якунлари бўйича пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.

Ушбу аттестация жараёни 2016 йилдан бери биринчиси бўлди. Аттестация янги солиқ концепцияси ижросини таъминлаш учун ходимларнинг қонун ҳужжатларини қанчалик билиши, профессионал жиҳатдан ўз лавозимига мос ёки мос эмаслигини аниқлаб беришда муҳим аҳамиятга эга.

Аттестация якунлари бўйича лавозим даражасини пасайтириш ёки кўтариш, мавжуд захираларга эга йўналишда ходимларни бўшатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Ушбу чоралар коррупцион элементларни аниқлашга ҳам қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи аттестациядан ўтолмади