
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ жорий йилги календарга ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.
Унга кўра, 2019 йил 1 июнь - шанба 6 июнь – пайшанба кунига кўчирилади.
Шу муносабат билан ҳафтасига беш иш куни (душанба-жума) ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилотларда 1 июнь – шанба иш куни ҳисобланади.
Маълумот учун, Рамазон ҳайити (Ийд-ал-Фитр) байрами муносабати билан ҳам Президентнинг алоҳида фармони асосида дам олиш куни эълон қилинади ва бу йил байрам 5 июнь кунига тўғри келса, ўзбекистонликлар кетма-кет икки кун дам олишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар