19:24 / 29.05.2019
4 073

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ош тайёрлади (видео)

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ош тайёрлади (видео)
UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда янги видеолавҳа тарқалди. Унда Ҳабиб Нурмагомедовнинг ош тайёрлаётгани акс этган. Тасвирда Самарқанд палови пиширилаётганини кўриш мумкин.

Бундан олдин, Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида Тошкентга келгани ҳақида пост жойлади.

«Меҳмондўстлик учун раҳмат, биродарлар. Тошкент салқин экан, лекин ифтордаги Самарқандча ош танани яйратади»,- деб ёзди Нурмагомедов инстаграмдаги постида. Суратда Нурмагомедов ўзбекистонлик Отабек Умаров ҳамда Ойбек Турсунов билан тушган.

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров билан биргаликда машғулотда ҳам қатнашди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ош тайёрлади (видео)