22:58 / 29.05.2019
3 432

Навоийда «ёнадиган» пиёдалар ўтиш жойи синовдан ўтказилмоқда

Навоийда «ёнадиган» пиёдалар ўтиш жойи синовдан ўтказилмоқда
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан Европа мамлакатлари тажрибаларига таянган ҳолда «Пиёдалар хавфсиз ўтиш жойи» лойиҳасининг Навоий шаҳрининг Ғалаба шоҳкўчаси ҳамда Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларининг пиёдалар қатнов гавжум қисмида қурилиб, ишга туширилганлиги, мазкур ҳудудларда пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинишига хизмат қилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг Kun.uz’га маълумот беришича, мазкур пиёдалар ўтиш йўлининг афзаллик томонларидан бири — автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланаётганда пиёдалар йўлакчасига 50 метр қолганда дастлаб ғилдиракларга урилувчи виброшовқинли тасма ҳайдовчини огоҳлантиради, бу ҳолат пиёдалар йўлакчасига 30 метр қолганда яна такрорланади.

Бундан ташқари йўлнинг четида ўрнатилган огоҳлантирувчи табло, ҳамда пиёдалар йўлагидаги зебра чизиғининг махсус плафонли чироқлар билан жиҳозлангани, пиёдалар ўтиш жойида фуқаролар пайдо бўлиши билан махсус сенсорли қурилма орқали ёниши ҳайдовчиларни янада ҳушёр бўлишига хизмат қилмоқда.

Айни пайтда Навоий вилоятида шу каби жами тўртта «пиёдалар хавфсиз ўтиш жойи» ўрнатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда «ёнадиган» пиёдалар ўтиш жойи синовдан ўтказилмоқда