17:30 / 30.05.2019
3 603

Жиззахда 26 бош от ўғрилари қўлга олинди

Жиззахда 26 бош от ўғрилари қўлга олинди
Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А.Т. вилоят ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унинг 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 26 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзачўл тумани Ержар маҳалласида яшовчи 45 ёшли Б.Д., қариндоши, Дўстлик МФЙ Охунбобоев маҳалласида яшовчи 37 ёшли Э.Д. ва Арнасой тумани Зарафшон ҚФЙда яшовчи 27 ёшли Е.О.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 26 бош от ўғрилари қўлга олинди