19:25 / 02.06.2019
5 199

«Хафа бўлиш йўқ»нинг навбатдаги «ҳазили»: бола сувга тушиб кетгани ҳам кулги бўлдими?

«Хафа бўлиш йўқ»нинг навбатдаги «ҳазили»: бола сувга тушиб кетгани ҳам кулги бўлдими?
Фото: Facebook / Ҳуснора Маҳкамова
Ҳуснора Маҳкамова Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида «ZO‘R TV» телеканали « Хафа бўлиш йўқ» кўрсатувининг охирги сони ҳақида фикр билдирган.

«Афсуски, ўзбек телеканалларини жуда кам кўраман, бироқ бугун тўғри қилишимга амин бўлдим. Шу кўрсатувни ҳам ойим кўрганлар, у кишининг фикрларини келтираман. Бу кўрсатувда турли ҳазиллар қилинади, вазиятлар юзага келтирилади. Бу гал гўё аёлнинг коляскасидаги бола сувга тушиб, оқимда йўқолиб қолгани тасвирланади.

Аёл бақир-чақир қилиб, уввос солади. Эркак эса бола сувга тушиб кетгани ва бунга ўзи айбдор эканига ишонади ҳамда сувга шўнғийди. Кадр ортида эса кулги овозлари янграйди. Бундай мавзуларда ҳам ҳазил қилиб бўладими? Ёки биз ҳазил тушунмайдиган даражада замондан ортда қолдикми?» дея ўсмоқчилайди фойдаланувчи.

Фото: Facebook / Ҳуснора Маҳкамова
Фойдаланувчи телеканал ходимларини бу қадар савиясиз даражага тушмаслик, аксинча, аҳоли онгини оширишга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Хафа бўлиш йўқ»нинг навбатдаги «ҳазили»: бола сувга тушиб кетгани ҳам кулги бўлдими?