Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Ўзбекистон тарихидан ҳайратга тушди

Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Ўзбекистон тарихидан ҳайратга тушди
Фото: Instagram / @donaldtusk
Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Ўзбекистонга бўлган илк ташрифидан ҳайратга тушди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда изоҳ қолдирди, деб ёзади Sputnik.

«Марказий Осиё ва Европанинг юзлаб йиллар давом этаётган маданий, савдо ва инсоний алоқалари ҳақида ўйлаш – бу ажойиб... Самарқанд эса империя пойтахти ва йирик савдо маркази бўлган. У ўша вақтдаги Лондон ва Римни қўшиб ҳисобласа ҳам – улардан каттароқ бўлган. Буни тасаввур қила оласизми?» — деб ёзган Туск.

Эслатиб ўтамиз, Европа Кенгаши раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан 31 май куни учрашган эди. Бу йил Ўзбекистон ва ЕИ дипломатик муносабатлар ўрнатганига 25 йил тўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар