12:30 / 03.06.2019
3 408

Президент ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди

Президент ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тошкент вилоятига қўшимча 100 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича Тошкент вилояти аҳолисига 350 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.

— Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда яна 100 миллиард сўм ажратиш чорасини кўрсин, — деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга йил якунига қадар кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш, бунинг учун мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича топшириқ берилди.

— Фарғонада 4 миллион аҳоли яшайди. Тошкент вилоятида 3 миллион. Фарғонадан қанча таклиф келаяпти. Бу ерда бирорта ҳоким чиқмади: Бизга яна 3 миллиард сўм кредит ажратинг, деб — деди давлатимиз раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди