06:10 / 05.06.2019
3 824

Ўзбекистонда ҳокимлар иш кўплигидан хонасида тунаб қоляпти

Ўзбекистонда ҳокимлар иш кўплигидан хонасида тунаб қоляпти
Фото: ЎзА
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбирда давлат органлари хизматчилари иш вақтидан ортиқча ишлашлари муаммоси кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Журналистлар баъзи вилоят ҳокимлари билан интервью қилиш жараёнида уларни иш кўплигидан хизмат хонасида тунаб қолишларига гувоҳ бўлганликларини айтди.

Бунга жавобан вазир Шерзод Кудбиев қуйидагича жавоб қилди:

«Бутун дунёда давлат хизматини мувофиқлаштирувчи органлар бор. Бандлик хизмати давлат хизматини мувофиқлаштирувчи орган эмас. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ана шундай давлат хизматини мувофиқлаштирувчи орган тузиш бўйича таклиф киритган. Айнан шу орган иш вақтига амал қилинишини тартибга солади. Қолаверса, белгиланган вақтдан ортиқча ишлаган жабрланувчи бизга мурожаат қилмаган. Агар мурожаат қилинса, биз албатта буни кўриб чиқамиз ва белгиланган қонун доирасида чора кўрамиз», деди Шерзод Кудбиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳокимлар иш кўплигидан хонасида тунаб қоляпти