18:27 / 06.06.2019
3 247

Алишер Никимбаев: «Мираброр Усмоновга ЎФФ президенти бўлиш оғирлик қиларди»

Алишер Никимбаев: «Мираброр Усмоновга ЎФФ президенти бўлиш оғирлик қиларди»
Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев марҳум Мираброр Усмонов ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Муборак Ҳайит кунларида одатда ўтганлар ёдга олинади. Бугун ЎФФнинг собиқ президенти Мираброр Усмоновни эслаб ўтишни истаган бўлардим. У ҳақидаги иккита у қадар маълум бўлмаган фактларни айтиб ўтаман:

1. Усмонов ЎФФни бошқарган 12 йиллик фаолияти давомида бирор марта ташкилот ҳисобидан самолётга чипта олмаган эди. У ҳар доим чипталарни ўз пулига сотиб оларди.

2. Усмонов учун ЎФФ президентлиги лавозими жуда оғирлик қиларди. Шу боис 2009 йилдаёқ лавозимни топширмоқчи бўлди, аммо иккинчи муддатга сайланишга мажбур бўлди.

2010 йилда эса у ўзига ўринбосар топиб қўйди – ўша вақтдаги аёллар футболи ассоциацияси раҳбари Алишер Султонов. Мираброр Зуфарович илк марта бу ҳақда ФИФА вакили Моника Штааб билан бўлган учрашувда айтиб ўтганди.

2012 йилнинг баҳорида эса Мираброр Усмонов ФИФА президенти Йозеф Блаттер билан бўлган учрашувда Алишер Султоновни ўз вориси сифатида таништирди.

Ким билади дейсиз, агар ўшанда Усмонов бошқарувни топшириш бўйича режаларини амалга оширганда футболимизда ҳозирги инқироз бўлмасмиди», – дейди Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов 2019 йилнинг 12 мартида вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Никимбаев: «Мираброр Усмоновга ЎФФ президенти бўлиш оғирлик қиларди»