16:04 / 07.06.2019
3 741

Алишер Усмонов Наманганда 18 қаватли бизнес марказини қуради

Алишер Усмонов Наманганда 18 қаватли бизнес марказини қуради
Фото: «ТАСС»
Таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов ёрдамида Наманганда 18 қаватли бизнес-марказ қурилади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Бугун, 7 июнь куни «Doing business with Namangan ­­-­ 2019» халқаро инвестиция форуми ўз иш фаолияти бошлади.
Тадбир бошланишида Наманган вилояти инвестиция салоҳияти ҳақида вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров форум қатнашчиларига маълумот берди.

«Наманган шаҳрида Алишер Бурхонович ёрдамида қурилаётган замонавий конгресс залига эга, жаҳон талабларига жавоб берадиган 18 қаватли бизнес-марказ тўғрисида маълумот беришдан хурсандмиз», - деди Бозоров.

Наманган вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, бугунги кунда Наманган вилоятида мева боғлари учун 24 минг гектар майдон, шунингдек, узумзорлар учун 9 минг гектар майдон мавжуд. Ўтган йили 750 минг тонна сабзавот, 250 минг тонна мева, 107 минг тонна узум ишлаб чиқарилган.

Тадбирда 40 га яқин давлатдан 300 га яқин хорижий компания вакиллари қатнашмоқда.
Форум доирасида 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов Наманганда 18 қаватли бизнес марказини қуради