12:53 / 08.06.2019
4 117

Президент автомобиль транспортида юкларни ташиш бўйича янги қарор имзолади

Президент автомобиль транспортида юкларни ташиш бўйича янги қарор имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019-2021 йиллар даврида автомобилда халқаро юк ташиш учун фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан автомобиль транспортида юкларни халқаро ташийдиган тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларни беришни назарда тутувчи маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда миллий ташувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш:

тижорат банкларининг жалб этиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, миллий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация бериш;

тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Белгиланишича:

ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 4 йилдан ортиқ муддат ўтмаган катта юк автотранспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 6 йилдан ортиқ муддат ўтмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар тижорат банклари томонидан уларни кредитга сотиб олишда ҳар икки томоннинг розилиги билан гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин;

солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган юқори массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), ўтиргичли тягач (шатак), шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик чекланган амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади;

миллий ташувчиларга сотиш учун катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни импорт қилиш техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда мажбурий экспертиза қилмасдан ва рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширилади.

Белгиланишича, битта автотранспорт воситаси ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда 20 000 АҚШ долларидан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга уларнинг аризаси бўйича халқаро ташишларда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига чораклар бўйича тақсимланган рухсатномалар сони доирасида халқаро автомобилда ташишга аниқ бир давлатнинг 2 та рухсатномаси берилади.

Бунда, ташувчи томонидан олдинги ҳисобот йилида халқаро автомобилда ташишга олинган хорижий ва (ёки) кўп томонлама рухсатномалар сонининг камида 70 фоизидан фойдаланиш ушбу норма қўлланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Хорижий ва (ёки) кўп томонлама рухсатнома берилганлиги учун йиғим миқдори рухсатнома берилган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг тўртдан биригача пасайтирилади.

Миллий ташувчиларга (резидентларга):

а) норезидентлардан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нақд хорижий валютани транспорт экспедицияси шартномалари (юкларни ташиш) бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига олишга, олинган суммани Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида очилган ўзининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларига ўтказишга рухсат берилди. Бунда, халқаро товар-транспорт юк хати халқаро ташишлар бажарилганлигининг тасдиғи ҳисобланади;

б) юкларни халқаро автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларга хизмат сафарида, шу жумладан, йўлда бўлган вақтда улар томонидан турар жой ижараси ва суткалик харажатларни ҳар бир сутка учун тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмасдан умумий тўлов шаклида:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақт учун – белгиланган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг 50 фоизигача;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган вақт учун – 60 АҚШ долларигача бўлган миқдорда қоплашга рухсат берилди.

“Ўзавтосаноат” АЖнинг “JV MAN – Auto Uzbekistan” МЧЖ ҚК ва “UzAuto Trailer” томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар маҳсулот қийматига инфляция даражаси доирасида тузатиш киритиш имконияти билан икки йилгача муддат билан тўловни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 1957 йил 30 сентябрда Женева шаҳрида имзоланган Европа хавфли юкларни йўлларда халқаро ташиш тўғрисидаги битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича таклиф киритади.

Молия вазирлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига миллий ташувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта полисларини “Яшил харита” халқаро тизими бўйича сотиб олиш учун шарт-шароитларни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги икки ой муддатда Евро-3, Евро-4 ва Евро-5 стандартлари дизель ёқилғисини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун тадбиркорлик субъектларини ва хорижий компанияларни уларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда жалб этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент автомобиль транспортида юкларни ташиш бўйича янги қарор имзолади