date
views 4 262

Сирдарёда беш тонна палов дамланди

Сирдарёда беш тонна палов дамланди
Фото: Халқ сўзи
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Амфитеатр майдонида беш тонналик палов дамланди. Уни тайёрлашга Гулистон шаҳри ва вилоятдаги 20 нафар таниқли ошпазлар жалб этилди.

“Халқ сўзи”нинг хабар беришича, палов “Ташаббус -2019” республика танловининг Сирдарё вилояти босқичи доирасида тайёрланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги савдо департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиевнинг билдиришича, тайёрланган таом “Болалар шаҳарчаси”, “Меҳрибонлик уйлари”, кам таъминланган оилалар, ногиронларга эҳсон қилинди ва тадбир иштирокчиларига улашилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда беш тонна палов дамланди
-->