10:30 / 12.06.2019
5 218

«Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти…»

«Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти…»
Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти. Аввалига ёзгим келмади...

Ўзим ҳам шундай воқеани бошдан ўтказганман, фақат икки-уч дақиқа давом этган холос. Бир киши мунозарага чорлади. "Менинг бир-икки саволим бор, аввал шунга жавоб олсам, кейин давом эттирсак" дедим. Рози бўлди.

"Агар намозимиз, рўзамизга қаршилик кучайиб кетса, қизларимиз рўмолларини ўрай олмай қолса, ибодатларимизни бемалол адо этиш учун бошқа давлатга чиқиб кетишимизга нима дейсиз? Масалан, Қирғизистонда биздан кўра эркинроқ, демократик давлат дейишяпти" дедим. "Сиз демократияси учун чиқишингиз ҳаром ва ҳатто, куфр саналади, агар у ибодат масаласи бўлса ҳам" деди.

"Иккинчи саволим: Ҳизбнинг штаб квартираси қаерда?" дедим. "Англияда, Лондонда" деди. "Нега Эрондамас, ёки Саудиядамас?" деб яна савол бердим. "Чунки, у ерда таъқиқланган, қўймайди, рухсат йўқ, эркинлик йўқ" деди.

"Демак, Лондоннинг эркинлигидан, демократиясидан фойдаланиб, фаолиятингизни юритасиз?" дедим, "Ҳа" деди. "Энди менга айтингчи, ибодат масаласида Қирғизистон демократиясидан фойдаланишим билан, фаолият юритишингизда Англия демократиясидан фойдаланишингизда қандай фарқ бор? Амалингиз ё куфр, ё ибодат эмас, шундай эмасми?" дедим.

Мунозарага шу ерда нуқта қўйилди...
Салим АЙЮБИЙ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти…»