
Ижтимоий тармоқларда кўчада гуруҳ бўлиб муштлашаётган кишиларнинг видеотасвири тарқалди. Унда бир нечта фуқаролар ҳатто машинада бир-бирларини босиб кетмоқчи ҳам бўлишган.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Бобониёзовнинг «Замон» дастурида маълумот беришича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 5 июнь куни содир бўлган.
Ушбу ҳодиса туфайли бир нафар кишига пичоқ воситасида жароҳат етказилган, икки кишига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент ПрокуратурасиОммавий МуштлашувЖиноят КодексиФарҳод БобониёзовИжтимоий ТармоқларЖароҳат Етказиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар