13:30 / 12.06.2019
3 603

Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди

Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қарздор фуқаролар томонидан калтакланиши ҳақда тез-тез хабарлар тарқалади. Бу сафар Каттақўрғон туманида туман электр тармоқлари ходими Мажбурий ижро бюроси инспекторини калтаклагани ҳақда маълумот тарқалди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси ходими Ю.Н маст ҳолатда ўзига тегишли «Nexia» автомашинасида туманнинг Кадан қўрғончасидан ўтувчи ички йўлида бошқариб кетаётганда таниш МИБ инспекторини кўриб қолган. МИБ ходимига ўзини ёрдамчи кўрсатиб, ноқонуний электрга уланган истеъмолчини билиши, истаса кўрсатишини айтади.

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш – ўғирлик. МИБ инспектори дарров рози бўлиб машинага ўтиради. Аммо чеккароқ жойга борганда машина тўхтайди ва электр тармоқлари ходими «Мана сенга ноқонуний «точка» деганча МИБ инспекторига ташланади. Инспекторга бир неча мушт тушириб, унинг хизмат формасини йиртиб ҳам юборади.

Электр тармоқлари ходими шунингдек, инспекторнинг хизматда фойдаланиб келаётган сумкасини, уяли телефонини, аҳолидан йиғилган 4 млн. 800 минг сўм нақд пулларини олиб қўйиб, ҳодиса жойдан қочиб кетади.

Тезкор тадбирлар натижасида зўравон ва талончи Ю.Н. маст ҳолатда қишлоқ четидаги қабристон ёнида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди