23:00 / 12.06.2019
3 321

Ўзбекистонда қачон валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади?

Ўзбекистонда қачон валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади?
Бугун, 12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири нега Ўзбекистон банклари нақд валюта сотиб олишни йўлга қўйиб, валюта сотувини йўлга қўймагани ҳақида сўради.

«Бизда хорижий валюта олиш имкони йўлга қўйилган – банкка бормай туриб ҳам пулингизни конвертация қилиш, хорижий валютани картангизга тушириб олишингиз ва кейин бемалол нақдини банкоматлардан ечиб олишингиз мумкин. Алоҳида карталардан фойдаланган ҳолда хорижга чиқиб, картангизда сўмда бўлган пулни хорижий валютада ечиб олиш ҳам бемалол.

Тўғри, ҳозир валютани нақд кўринишда олишнинг имкони йўқ. Аммо фикримизча бу жиддий муаммо эмас. Сабаби мижозлар томонидан 90-100 миллион АҚШ доллари банкоматлардан ечиб олиняпти. Шохобчаларга келсак, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш билан бирга хавфсизлигини, мавжуд қонунларга мувофиқ ишлашини таъминлаш лозим.

Вақтлар келиб бундай фаолият ҳам йўлга қўйилади, лекин аниқ муддати номаълум», деган Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов қачон Ўзбекистонда ҳам ҳам айирбошлаш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилиши ҳақидаги саволга жавобан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қачон валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади?