13:16 / 14.06.2019
2 703

Депутат прописка муаммоси ҳақида: «Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар»

Депутат прописка муаммоси ҳақида: «Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда агенлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда журналист Мусулмонбек Иброҳимов прописка олиш тартиби, фуқароларга икки хил нархда бож белгилангани, агар фуқаро доимий пропискага эга бўлмаса, иккиламчи бозорда турар жой сотиб ололмаслиги ва бу ҳолатлар Конституцияга қанчалик мос экани ҳақида савол берди.

«Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу нотўғри, — деди депутат Иброҳим Ҳожиев. — Шахсан ўзимга ва бошқа кўп депутатларга ҳам айнан шу масалада жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Сизни ишонтириб айтаман, бу масала ҳам тартибга солинади. Шу муаммо юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳ таркибида депутатлар ҳам бор. Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Албатта бу вақт талаб қилади, лекин узоқ кутмайсизлар. Босқичма-босқич тартибга солинади. Бу бўйича белгиланган топшириқлар бўлган».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Депутат прописка муаммоси ҳақида: «Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар»