18:10 / 14.06.2019
3 426

Ксения Собчакка кинояли очиқ хат

Ксения Собчакка кинояли очиқ хат
Ксения Собчак! Менга «Facebook»да дўстлик жўнатганингда бекор ноз қилган эканман. Мана энди сенга айтмоқчи бўлганларимни қандай етказишни билмай ўтирибман.

Ўзбекистонга келиб аёлларимизни кўриб, бир тўда оломонни орасига тушиб қолдим деб ўйлабсан. Оддий ўзбек аёлларида. Нима сенинг шаҳрингда, қишлоғингда ҳамма «тётя»ларинг, «бабушка»ларинг жа «соврименный»ми? Агар сенга эътибор бермагани алам қилаётган бўлса, айб ўзингда, қолаверса, улар нега сенга анқайиб қолиши керак?

Биласанми, агар уларнинг отаси ҳам сенинг отангдай бой бўлганда, сенга яратилган шароитлардай шароитда яшаганида ҳар бири ҳар йили дунё бўйлаб ўтказиладиган «Дунё маликаси» танловининг ғолиби бўларди. Агар улар сендай кийинса, ўзини сендай асраб-авайласа, энг сўнгги русумдаги кўзойнакларни тақса сен уларнинг хизматкорлигига ҳам ярамай қолардинг. Аммо сен уларга ўхшаб таппи қилсанг, ҳар куни эрталаб соат тўртда туриб сигир соғсанг, бозорга қоп орқалаб борсанг, ер чопсанг, 60 га кирганингда ҳам агар қайнонанг ҳаёт бўлса, келин бўлиб қолаверсанг, бир этак болани тарбияласанг кимга ўхшаб қолишингни айтмай қўя қолай.

Хуллас, сенгамас менинг холаларим, опаларим, эналаримни оломон деб устидан кулиш. Худди марсдан тушган ёввойидек ўзингни анқовликка солиб туришингни қара. Бир пайтлар ўзбеклар Пушкинни ўқимаган деган гапларни айтган экансан. Сен Алишер Навоийни ўқиганмисан? Хўп, Пушкинни ўқиб гўр бўлдингми? Қийшиқ дунёқарашинг тўғриландими? Тўғри, бизнинг аёлларимиз Пушкинни, Марина Цветаевани танимас, лекин улар сенга ўхшаб ўзини кўрсатиб одамларнинг устидан кулмайди.

Файзли, андишали, камтар, оддий, содда, фидойи деган гапларни сен ҳеч қачон ТУШУНМАЙСАН. Сени ким айтади дунё кўрган, дунё кезган, кўзиям, ўзиям тўқ, бой инсон деб. Шу дунёқарашинг ва шу мулоҳазаларинг учун мен сенга ўз тилингда жавоб қайтараман: «А ты сама – ошибка природы!!!» (Бу гапларимнинг ҳаммаси унинг ички дунёсининг мазаси йўқлиги ҳақида).

P.S. Ўзинг ишончимни оқламадинг, дўстлик жўнатиб ўтирма, яъни запрос. Энди умуман ўйлаб ҳам кўрмайман, сен билан дўстлашишни...

Барно Султонова

Манба: Xabar.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ксения Собчакка кинояли очиқ хат