20:38 / 15.06.2019
2 939

Ҳотамжон Кетмонов: Тест синовларида жамоатчилик ва ОАВ назорати ўрнатилади

Ҳотамжон Кетмонов: Тест синовларида жамоатчилик ва ОАВ назорати ўрнатилади
Бугун, 15 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Ҳотамжон Кетмонов бўлиб ўтиши режалаштирилаётган тест синовлари бўйича ўз фикрларини билдирди:

– Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси белгиланган низомга кўра ҳужжатлар топшириш, имтиҳонларни ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш жараёнида бевосита кўмакчи бўлади. Ҳозирданоқ ходимларимиз жойларда ишлашяпти. Тест синовларида ҳам жамоатчилик, ОАВ вакиллари, ота-оналарнинг назоратини йўлга қўямиз. Фақат бир нарсани унутмаслик лозим, бундай имкониятга эга бўлган жамоатчилар имтиҳон жараёнига халақит қилмаслиги, абитуриентлар диққатини чалғитмаган ҳолда ишлашлари шарт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳотамжон Кетмонов: Тест синовларида жамоатчилик ва ОАВ назорати ўрнатилади

Жамият янгиликлари