11:09 / 17.06.2019
2 684

Тошкент вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар самара бермоқда

Тошкент вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар самара бермоқда
Бугунги кунда Тошкент вилоятида фуқароларнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш масалалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Солиқ идоралари томонидан ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг бажарилиши бошқарма бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан назоратга олинган.

Айтиш керакки, ўтган давр мобайнида вилоятнинг туман ва шаҳарларида жами 1320 та сайёр қабул ўтказилган бўлиб, унда 218 та кам таъминланган фуқароларга жами 109 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди, 90 нафар беморга саломатлигини тиклаш учун шифохоналар ҳамда 22 нафар имконияти чекланган фуқарога соғломлаштириш сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, 76 нафар ногиронлиги мавжуд шахсларга ногиронлик аравачалари, 12 та заиф эшитувчиларга эшитиш мосламалари топширилди, 952 нафар ҳудуддаги ишсиз фуқаролар эса доимий иш билан таъминланди.

Шунингдек, вилоятдаги 72 та кам таъминланган ёлғиз яшовчи фуқароларнинг уйлари тўлиқ таъмирлаб берилган бўлса, 73 та кам таъминланган ва ёш оилаларнинг турар жой билан таъминланганлиги эса уйга муҳтож аҳолининг мушкулини осон қилди. “Бошпанали” бўлишнинг ўзига яраша бахти бор экан, – дейди Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙда истиқомат қилувчи Васила Нуримбетова. – Шу пайтгача битта хонадонда 3 та оила истиқомат қилиб келардик. Яшаш шароитимиз ҳам шунга яраша: анча қийин эди. Бугун 4-сектор раҳбарининг аралашуви билан уйли бўлдик.

Бизга кўрсатилган бундай беғараз ёрдам учун мутасаддиларга миннатдорлик билдираман.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи айрим фуқароларнинг йиллар давомида ўзлари яшаб келган турар жойларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр хужжатлари мавжуд бўлмаган. Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида аҳолини йиллар давомида қийнаб келган ушбу масалага ҳам ечим топилди.

Ҳанузгача яшаб турган уйимда эгалик ҳуқуқимни тасдиқловчи кадастр хужжатларим йўқ эди, – дейди Нурафшон шаҳрида яшовчи Гавҳар Холматова. – Сайёр қабул ташкил этилганда шу масалани мутасаддиларга айтдим, кўп ўтмай қўлимга уйга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи хужжатни топширишди. Қувончдан кўзларимга ёш келди. Йиллар давомида ҳал этилмаган муаммо ўз ечимини топди.

Айни пайтда қатор муаммолар ҳал бўлаётганлигига қарамай, ҳали қиладиган ишларимиз кўп, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Қурбонов. – Шу боис оммавий сайёр қабулларни кўпроқ ўтказиш ва аҳоли билан самимий мулоқот қилишни йўлга қўйганмиз. Мақсадимиз битта — у ҳам бўлса, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, одамларни неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишдир.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот
шўъбаси бошлиғи Замира Қўлдошева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар самара бермоқда