08:45 / 18.06.2019
3 106

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ортди

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ортди
Ўзбекистон МДХ давлатлари орасида Россиядан юбориладиган пул жўнатмалари ҳажмига кўра етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Spot.

Жисмоний шахслар Ўзбекистонга 2019 йилнинг биринчи чорагида 818 миллион доллар пул ўтказди. Улардан 340 миллион долларини Россия фуқаролари юборган. Ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 726 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон, умуман олганда, Россиядан энг кўп пул юбориладиган кам сонли мамлакатлардан бири бўлди.

Масалан, Россиядан пул ўтказиш бўйича иккинчи ўринни Тожикистон эгаллаган бўлиб, 2019 йилда 462 миллион доллар ўтказилган. 2018 йилда эса 487 миллион доллар ўтказилган эди. Арманистонга пул ўтказиш камайган. 2018 йилда 209 миллион доллар юборилган бўлса, 2019 йилда 194 миллион доллар ўтказилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш ҳажми кескин камайган. Ўтган йили 103 миллион доллар ўтказилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 75 миллион долларни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ортди