12:04 / 20.06.2019
3 348

Ўзганинг “Каптива”сини тирнаган ички ишлар ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда

Ўзганинг “Каптива”сини тирнаган ички ишлар ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда
19 июнь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари хизмат кийимида бўлган киши “Каптива” русумли автомобилнинг орқа чап эшиги ва чап қанотини бир буюм билан тирнагани акс этган видео эълон қилинди.

Текширувда аниқ бўлишича, ушбу ҳолат 17 июнь куни тахминан соат 8.10 да содир бўлган. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходими Д.С. ўзига тегишли “Матиз” русумли автомобилда хизматга кетмоқчи бўлган вақтда йўлда турган “Каптива” русумли автомобиль сабабли йўлга чиқа олмаган. Ходимнинг изоҳига кўра, “Каптива” автомобили ҳайдовчиси Э.Б. илгари ҳам машинасини атрофдагиларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдириб, танбеҳларга эътибор бермас экан.

Таъкидланишича, ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда, зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади. Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимининг хунук қилғилиги учун узр сўраган.

Шунингдек, ИИББ ҳайдовчилардан ўзгаларни ҳурмат қилишни ва автомобилларини ташқарида, айниқса кўп қаватли уйлар яқини ёки маҳаллалар кўчаларида ўзгаларга халал бермайдиган ҳолда қолдиришларини сўраб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзганинг “Каптива”сини тирнаган ички ишлар ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда